Фото: Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ ахборот хизмати
Ижтимоий тармоқларда фуқаро йўл патрул хизмати инспекторларидан беркинишга урингани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ ахборот хизмати муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат 2024 йилнинг 4 февраль куни, соат 20:30 ларда Бектемир туманида содир бўлган. Тунги хизматга жалб қилинган ЙПХ инспекторлари томонидан давлат рақам белгиларини ўзбошимчалик билан ечиб ҳаракатланиб келаётган Spark русумли автомашина ҳайдовчисига жезл ва ҳуштаг ёрдамида тўхташ ишораси берилган. Бироқ ҳайдовчи бунга бўйсунмасдан ҳаракатланган.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида автомашина тўхтатилиб, 2 нафар ҳолислар иштирокида автомашина кўздан кечирилганда давлат рақам белгилари салонда эканлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан ЙПХ инспектори томонидан ҳайдовчи — 2005 йилда туғилган Ш.М.га нисбатан МЖТКнинг 125-моддаси (Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Шунингдек, ушбу автомашина ҳайдовчиси 4 март куни Бектемир туманида ЙПХ инспекторлари томонидан тўхтатилиб ҳужжатларини текшириш давомида, ўзини тутиши ва гап-сўзидан ЙПХ инспекторларида шубҳа уйғотган. 2 нафар холислар иштирокида ҳайдовчи ва автомашина кўздан кечирилганда, автомашина салон қисмидан ўткир ҳидли, оқ рангли кукунсимон модда борлиги аниқланган.
Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро ҳамда аниқланган модда Бектемир туман ИИО ФМБга топширилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди