00:30 / 09.04.2024
113

Тошкент вилоятида синтетик гиёҳвандлик воситаларини тарқатиб келган шахс ушланди

Тошкент вилоятида синтетик гиёҳвандлик воситаларини тарқатиб келган шахс ушланди
Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати
Гиёҳвандлик ҳамда кучли таъсир қилувчи психотроп ва синтетик дори воситаларининг айланмасига қарши курашиш борасида, Тошкент вилояти ИИББ ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан жойларда кучайтирилган назорат-рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Юқори Чирчиқ туманида тунги хизматга жалб қилинган патрул-пост хизмати ходимлари ва ҳудудий профилактика инспектори томонидан “Жумабозор” ҳудудида шубҳали кўринган 2000 йилда туғилган икки нафар шахс (А.С. ва С.Ж)лар тўхтатиб текширилган.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати
Натижада ушбу шахсларнинг ёнидан 28 дона қизил полиетилен пакетларда қадоқланган таркибида фаол гиёҳванд модда бўлган (экспертиза хулосаси) синтетик воситалар борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Ўрганишлар давомида улар гиёҳвандлик воситаларни белгиланган жойларга яшириб, жойлашув манзилини мобил телефонлари орқали суратга олиб буюртмачига юборишлари маълум бўлган.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати
Ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-модда 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида синтетик гиёҳвандлик воситаларини тарқатиб келган шахс ушланди