
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида майнинг ферма ташкил этган шахс аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Қарши шаҳри “Ойдин” МФЙдаги хонадонда яшовчи А.Э. ўз уйида 11 дона тўпламдаги майнинг крипто-актив қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 238,9 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.