19:19 / 09.04.2024
99

Ноқонуний равишда ишдан бўшатилган ходим ўз ишига тикланди

Ноқонуний равишда ишдан бўшатилган ходим ўз ишига тикланди
Фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судининг 07.11.2023-йилдаги ижро ҳужжатига асосан фуқаро С.Муратовни Шуманай тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимидаги олдинги иш ўрнига тенглаштирилган ўринга тиклаш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа орган хужжатларини ижро этиш тӯғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ ишга тиклаш ва иш ҳақи ундириш ҳақидаги судларнинг ижро ҳужжатлари Бюро органларига тақдим этилмасдан аввал иш берувчи ташкилотга топширилиши лозимлиги қатъий белгилаб қўйилган.

Шу сабабли, фуқаро С.Муратов суднинг ижро ҳужжатини ижросини таъминлаб беришни сўраб, Шуманай тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига топширган.

Шуманай тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими суд қарори ижросини таъминламаганидан сўнг фуқаро С.Муратов Бюронинг Шуманай туман бўлимига мурожаат қилиб, ижро ҳужжати ижросини таъминлаб беришни сўраган ва бўлим томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Бўлим давлат ижрочиси ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида Хўжайли тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғига ижро ҳужжати ижроси таъминланиши лозимлиги, унинг ижросини таъминламаслик оқибатлари ҳақида огоҳлантириш берган.

Шундан сўнг, Шуманай тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғининг 08.04.2024-йилдаги буйруғига асосан фуқаро С.Муратов ўзининг аввалги иш ўрнига тенглаштирилган лавозимга ишга тикланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ноқонуний равишда ишдан бўшатилган ходим ўз ишига тикланди