Тошкент вилояти Тошкент туманида 8 апрел куни чақирувга асосан хизмат олиб бораётган ИИБ профилактика катта инспектори пичоқланди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИББ.
Қайд этилишича, 8 апрел куни соат 21:10 ларда Тошкент тумани «Қорасарой» МФЙда яшовчи фуқаро Қ.Ж. маст ҳолда уйида жанжал қилаётгани сабабли, шошилинч чақирувга асосан воқеа жойига етиб борган туман ИИБ профилактика катта инспектори подполковник Мурод Холиқов 56 ёшли фуқарони тинчлантираётганида у фаол қаршилик кўрсатиб, қўлидаги пичоқ билан инспекторнинг чап бел қисмига уриб жароҳат етказган.
Натижада, тунги хизмат вақтида жароҳат олган профилактика инспектори ИИВ Марказий госпиталига ётқизилган.
Фуқаро процессуал тартибда ушланган ва дастлабки терговга қадар текширув ҳаракатлари прокуратура органлари томонидан олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди