Фото: ИИВ
Жорий йилнинг 7 апрел куни Чирчиқ шаҳри ҳудудидан ўтган канал ёқасида ўзини шубҳали тутган шахс тунги хизматга жалб қилинган шаҳар ИИБ Патрул-пост хизмати ходимлари эътиборини тортган.
1996 йилда туғилган фуқаро Ғ.М. ходимлар томонидан тўхтатиб текширилганида, унинг ёнидан 21 дона сариқ полиэтилен пакетларда қадоқланган гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинган.
Ўтказилган суриштирув давомида у, шаҳарнинг Чинара ҳудудига 1 дона, ҳудуд яқиндаги анҳор бўйига 3 дона худди шундай сариқ полиэтилен пакетга қадоқланган синтетик моддаларни яширганлиги ва кейинроқ уларни ижтимоий тармоқда (локация) орқали сотмоқчи бўлгани аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди