12:45 / 10.04.2024
82

Сифати кафолатланмаган дорилар савдосига чек қўйилди (видео)

Сифати кафолатланмаган дорилар савдосига чек қўйилди (видео)
Фото: Видеодан кадр
Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Яккабоғ туманида яшовчи шахс «Банкцеф», «Занасеф», «Гансеф» ва «Гандсеф» номли жами 3.767 дона дори воситаларини 54 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

У дори воситаларини мазкур туманда яшовчи фуқародан олгани аниқланиб, ушбу шахс ҳам муқаддам сотган дорилари учун 26 млн сўм олган вақтида ушланди. Шунингдек, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий баҳоси 1 млрд 307 млн сўмлик жами 14 909 дона дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси хулосаларига кўра, ушбу дори воситалари – тиббиётда қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар давлат рўйхатидан ўтмаганлиги маълум бўлди.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган яна бир тезкор тадбирда эса Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшовчи фуқаронинг хонадони кўздан кечирилди. Натижада, хонадонда Хитой давлатида ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 593 млн 142 минг сўмлик 49 020 дона флаконда “Амписул” номли дори воситалари борлиги аниқланди ҳамда уларнинг эгаси ҳисобланган, Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи шахс қўлга олинди.

Шунингдек, терговга қадар текширув давомида, ушбу дори воситаларини Фарғона вилоятида яшовчи 2 нафар фуқаро Тожикистон Республикасидан божхона назоратини четлаб ўтиб, олиб келгани аниқланиб, улар ҳам ушланди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сифати кафолатланмаган дорилар савдосига чек қўйилди (видео)