Фото: Мудофаа вазирлиги.
12 апрелда «Тошкент» халқаро аэропортида 2024 йилги Халқаро армия ўйинлари доирасидаги «Саян юриши» мусобақада иштирок этган ҳарбийлар тантанали кутиб олинди.
Байрамона тадбирда Мудофаа вазирлиги масъуллари ушбу нуфузли халқаро мусобақаларда Мудофаа вазирлиги жамоаси ғалабалар серияси билан иштирок этиб келаётганини таъкидлаб ўтди.
Россия Федерацияси ҳудудида ўтказилган ва Халқаро армия ўйинларини бошлаб берган мазкур мусобақада жами 9 та жамоа иштирок этиб, Ўзбекистон улар орасида кучли учталикдан ўрин олди.
Совуқ иқлим, ноқулай об-ҳаволи тоғ ҳудудларида 50 километрлик масофани босиб ўтиш давомида жамоалар 12 та шарт бўйича кўрсатилган меъёрларни юксак жанговар маҳорат билан бажаришди. Янгиланган жамоамиз учун бу каби кутилмаган тўсиқларни енгиб ўтиб, кучлилар ичида ном таратиш осон кечмади.
Россия Федерацияси, Хитой, Эрон каби давлат жамоалари иштирок этган мусобақада юртимиз ҳарбий хизматчилари учинчи ўринни қўлга киритди. Ғолибларимизга ҳарбий оркестр садолари остида медаль ҳамда эсдалик совғалари топширилди, дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди