Президент Шавкат Мирзиёев дунёда содир бўлаётган воқеалар хусусида гапирди.
"Жаҳонда нималар бўлаётганини сиёсатдан узоқ одам ҳам кўриб биляпти. ”Мен сиёсатчи эмасман” деган одам ҳам кўриб, тушуниб етяпти. Жуда кўп масалалар бор, ечими йўқ. Халқаро майдонда баланс бузилди, қонун-қоидалари мутлақо ўзгарди. Ҳатто дўстим деб юрган давлатлар орасида ўзаро ишонч йўқ бўлди десак, бу ҳам адолатли. Эртага дунёда бу нотинчлик кўлами қаергача кенгайишини ҳеч ким билмайди.
Бу гапларни нима учун айтяпман, бу мусаффо мустақилликнинг қадрига етяпмизми, йўқми? Ташқарида қандай таҳлика бўлишидан қатъи назар, биз одамларимизни рози қилсак, ўша таҳдидга тайёр бўлоламиз.
Мамлакатимизда тинчликни сақлаш, одамларимизни даромадли қилиш, уларга муносиб шароит яратиш учун бизга барқарор ва тез суръатларда ўсадиган иқтисодиёт керак. Юқори даромадли янги иш ўринлари, экспорт керак. Мана шу айтган нарсаларимнинг тагида битта нарса бор — фидойилик ва ватанпарварлик керак. Энг катта нарса — онг ўзгариши керак. Пировардида иш ўрни, одамларни инонтириш, давлат сиёсатига хизмат қилиш керак бўлади.
Барибир қилдираман. Худо менга соғлиқ бериб, умр берса, бизда камбағаллик ва ишсизлик бўлмайди. Нимага десангиз, бунга мен 7 йил умримни қўйдим. Тизим яратдим, қонун яратдим, дунёни очиб бердим. Халқим яхши яшасин, ниятлари амалга ошсин, болалари бахтли бўлсин, неваралари соғлом туғилсин, мактаби ишласин, йўллари равон бўлсин деб ишга келдим. Ўзбек халқини ким ўйлайди, биз ўйламасак?", – деди Шавкат Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди