Бугун Тошкентда «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари» стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, БАА, Баҳрайн, Қатар, Кувайт, Саудия Арабистони, Ўмон ва Озарбайжон (фахрий меҳмон) делегациялари иштирок этди.
Йиғилишда Марказий Осий ва Кўрфаз араб давлатлари ўртасида сиёсий, хавфсизлик, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-логистика, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшил энергетика, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ва кенг қамровли ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, учрашувда 2023 йил 19 июл куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари раҳбарларининг биринчи саммитида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ижобий баҳоланди.
Саммитда қабул қилинган «Стратегик мулоқот ва ҳамкорлик бўйича 2023-2027 йилларга мўлжалланган қўшма ҳаракатлар режаси»ни амалга ошириш ҳолати таҳлил қилинди ва уни тўлақонли ҳаётга тадбиқ этиш бўйича қўшимча амалий чора-тадбирлар кўришга келишиб олинди.
Ушбу саммит доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан олға сурилган минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор ташаббуслар, хусусан «Дўстлик, минтақалараро боғлиқлик ва ҳамкорлик битими»ни қабул қилиш таклифи долзарб ва муҳим эканлиги алоҳида қайд этилди.
Иштирокчилар вазирлар йиғилиши натижалари 2025 йил Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари» стратегик мулоқоти иккинчи саммитига тайёргарлик кўриш ва уни юқори даражада ташкиллаштириш учун замин яратишини таъкидладилар.
Шунингдек, вазирлар долзарб халқаро ва минтақавий масалалар, хусусан Афғонистон, Яқин Шарқдаги вазият, Фаластин-Исроил можароси ва бошқа бир қатор мавзулар бўйича атрофлича фикр алмашдилар.
Томонлар умумий қадриятлар ва ўзаро манфаатларга асосланган барқарор ва истиқболли ҳамкорликни мустаҳкамлашда собитқадам ва бирдам эканликларини тасдиқладилар.
«Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари» ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги йиғилишини 2026 йил Кувайтда ўтказишга келишилди. Йиғилиш якуни бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди