Фото: “Дунё” агентлиги
Orient Силк Роад Эхпресс биринчи люкс поезди хорижлик сайёҳларни Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари орқали олиб ўтиб, Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, “Буюк ипак йўли” йўналиши бўйлаб саёҳат лойиҳаси Германиянинг Лернидее Эрлебнисреисен ва Англиянинг Golden Эагле Luxury Траинс сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Туристик чартер поездлари Австрия, Англия, Германия, Нидерландия, Индонезия, Ирландия, Испания, Канада, Люксембург, Малайзия, АҚШ, Франция ва Швейцариядан келган сайёҳларга хизмат кўрсатади.
Қозоғистоннинг “Kazinform” нашри ёзишича, 2024 йилда 14 та туристик поезд Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб ҳаракатланади.
"Ушбу поездлардан биттаси сайёҳларга хизмат кўрсатишни тугатиб, Тошкентга етиб келди. Иккинчиси ҳозирда Самарқандда сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Чимкентдаги “Онтустик” махсус иқтисодий зонаси негизида Қозоғистон—Ўзбекистон енгил саноат кластерини ривожлантириш бўйича ишларни давом эттириш ва Қозоғистоннинг Туркистон вилояти, шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларининг диққатга сазовор жойлари бўйлаб сайёҳлик йўналишини яратиш таклифи билдирилган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди