14:50 / 20.04.2024
145

Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади

Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади
М39 Тошкент – Термиз автомобил йўлининг Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидан ўтган бир қисми қайта қурилади. Бу ҳақда Автомобил йўллари қўмитаси маълум қилди.

"Халқаро аҳамиятдаги М39 “Олмаота – Бишкек – Тошкент – Шаҳрисабз – Термиз” магистрал автомобиль йўлининг 1255-1315 км қисмини таъмирлашга 153,9 млн доллар миқдоридаги қарз маблағи ажратилади.

Халқаро аҳамиятдаги М39 “Олмаота – Бишкек – Тошкент – Шаҳрисабз – Термиз” магистрал автомобиль йўлининг 1255-1315 км (60 км) қисми 25 минг аҳоли истиқомат қилувчи Дехқонобод тумани маркази Қорашина шаҳарчасидан ўтган бўлиб, йўл бўйида аҳоли уйлари, мактаблар, колежлар ва бошқа ижтимоий объектлар зич жойлашган.

Юқоридаги участкани тўлиқ қайта қуриш мақсадида Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси билан биргаликда қайта қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳани амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳамда Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси ўртасида жами 153,9 млн доллар миқдоридаги маблағларини ажратиш тўғрисида қарз битимлари имзоланган.

Ислом Тараққиёт Банки қарз маблағлари 5 йиллик имтиёзли давр билан 20 йилга ажратилмоқда. ОПЕК жамғармаси қарз маблағлари 5 йиллик имтиёзли давр билан 20 йилга ажратилмоқда
", - дейилади хабарда.

Тошкент-Термез автомобил йўли - Марказий Осиё орқал ўтган энг муҳим халқаро йўллардан бири бўлиб, Ўзбекистон ҳукумати уни бир неча йилдан буён таъмирлаш ва сифатини яхшилашга ҳаракат қилиб келмоқда. Хусусан, 2015-2016 йилларда ушбу йўлнинг уч бўлаги 1330-1395км, 1400-1410, 1426 —1451 километрлари 243 миллион доллар эвазига таъмирланган эди. Маблағнинг $ 167 млн ИТБ томондан, $ 76 млн Ўзбекистон ҳукумати томонидан ажратилган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади