11:37 / 21.04.2024
193

Фарғонада қидирувдаги яна бир жиноятчи қўлга олинди

Фарғонада қидирувдаги яна бир жиноятчи қўлга олинди
Фото: Фарғона вилояти ИИБ
Фарғона вилоятида жиноят содир этиб, қидирувда бўлган яна бир шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Унга кўра, вилоят Ички ишлар бошқармаси Туманлараро ППХ отряд ходимлари Жиноят кодексининг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, Олтиариқ тумани ИИБ томонидан қидирув эълон қилинган Д.С. қўлга олинди.

Апрель ойида Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси пост-патрул хизмати ва ЖТСБ 1-Минтақавий ҳудуд 1-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Д.И.ни қўлга олганди.

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади”, — дея мурожаат қилган вилоят ИИБ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада қидирувдаги яна бир жиноятчи қўлга олинди