Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди. Бу ҳақда Хоразм вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, жиноят 17 апрель куни Урганчнинг “Ҳамжиҳатлик” маҳалласида содир бўлган. 1986 йилда туғилган аёл ўзига аввалдан таниш, 1975 йилда туғилган аёлни уйига чақирган.
Ўзаро суҳбатда икки аёл ўртасида пул билан боғлиқ низо келиб чиққан. Суҳбат жанжалга айлангач, уй эгаси рўмол билан меҳмон аёлнинг бўйнидан бўғиб, ўлдириб қўйган. Қилган жиноятини яшириш мақсадида аёл мурдани ҳовлига кўмган.
Жиноят тергов-тезкор гуруҳи томонидан қисқа фурсатда фош этилган. Гумонланувчи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Ҳозирда жиноят бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди