11:11 / 24.04.2024
62

Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди

Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди
Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директор ўринбосари Умида Тўхташева бошчилигидаги мамлакат делегацияси Рига шаҳрига ташрифи давомида Латвия Молия вазирлиги ҳузуридаги Молия ва келишувлар марказий агентлиги директори Анита Круминя билан учрашди.

Мамлакат дипломатик ваколатхонаси маълумотига кўра, музокаралар чоғида Латвиянинг ислоҳотлар бўйича тажрибаси ва илғор Европа ноу-хау асосида Ўзбекистондаги трансформация жараёнларини қўллаб-қувватлаш соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Анита Круминя Ўзбекистон Агентликнинг ваколат ва функциялари кенгайтирилгандан сўнг биринчи хорижий ҳамкорига айланганини, бу Рига учун мамлакатимиз билан ҳамкорлик масалалари бўйича устувор аҳамият касб этишининг ифодаси эканини алоҳида таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш, коррупцияга қарши курашиш, демократлаштириш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги истиқболли ташаббусини юксак баҳолаймиз, – деди Анита Круминя. – Латвиянинг ушбу соҳалардаги амалий тажрибаси билан ўртоқлашишга ҳам тайёрмиз.

Латвия томони Ўзбекистонга коррупцияга қарши курашиш бўйича илғор жаҳон амалиётини жорий этишда кўмаклашиш мақсадида Тошкентда БМ ТТД ва GIZ билан биргаликда агентлик грант лойиҳасини бошлаш режалаштирилаётганини маълум қилди. Лойиҳанинг биринчи босқичи 2024 йилнинг июн ойида бошланади

Лойиҳа ходимларни малакага асосланган бошқарув тизимини жорий этишда кўмаклашиш, давлат органлари фаолиятида шаффофликни таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш воситаси сифатида рақамлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва бошқаларни назарда тутади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди