Фото: “Дарё”
Хонанда Қодиров Ботир Шералиевич жавобгарлар — Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевлардан оталикни белгилашни талаб қилиб судга ариза бергани хабар қилинган эди. Ҳолат юзасидан Зоҳиршоҳ Жўраев изоҳ берди.
У жамоатчиликдан бундай пиар ва ҳайпларга оиласини аралаштирмасликни илтимос қилиб сўради.
"Биринчидан, мен учун ғалати ва кулгили ҳолат. Чунки менинг унақа ўғлим йўқ ва бу судда тасдиқланди.
Мен бир инсон сифатида журналист ва матбуот аҳлидан илтимос қилмоқчиман, пиар ва ҳар хил ҳайпларни бизнинг оиламизга аралаштирмасанглар, бизга бундай иш керак эмас. Бизга азалдан бундай пиар керак бўлмаган. Менга ҳам, акамга ҳам, онамга ҳам бундай нарсалар ёқмайди. Бундай ҳолатлар отам оламдан ўтганидан кейин хунук ҳолат.
Биз ҳозир концерт қўяётганимиз йўқ, чипталаримиз ўтмай қолаётган жойи йўқ. Бундай нарсалар керак бўлсаки, биз бундан фойдалансак, пиар қилсак.
Бировнинг оиласига, бировнинг шахсий ишига аралашмаяпмиз. Ўз оиламизни қандай муқаддас деб ҳисобласак, худди шундай, бошқаларнинг ҳам оиласини ҳурмат қиламиз, муқаддас деб ҳисоблаймиз. Шу пайтгача аралашмаганмиз, бошқаларнинг ота-онасини, шаънини ҳеч қачон булғамаганмиз. Шунинг учун санъаткор, қўшиқчи сифатида эмас, инсон сифатида илтимос қилмоқчиман, бизни бундай нарсаларга аралаштирманглар.
Ким судга беради, Аллоҳ бор, ўзи кифоя қилсин. Бунга изоҳ беришни хоҳламайман", — деган Зоҳиршоҳ Жўраев.
Ҳолат юзасидан маданият вазири Озодбек Назарбеков изоҳ берар экан, “учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаётганини айтиб ўтган.
"Нима бўлганда ҳам, учта тирранча бир буюк ижодкорни муҳокамага қўйиб, тиригида ҳам, ўлимидан кейин ҳам бундай қилишга ҳаққи йўқ эди. Учта тирранча ўз нафси, мақсади йўлида буюк хилқатга нисбатан бундай қилишлари нотўғри. Бу масалада менинг учаласига нисбатан эътирозим бор. Шерали Жўраев устоз санъаткор сифатида бундай муҳокамаларга лойиқ эмасди", — деган маданият вазири.
Суд иши
Санъаткорлар ўртасидаги можаро Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туман судида, судья Лола Ўтанбоева раислигида кўриб чиқилмоқда.
Даъвогар Қодиров Ботир Шералиевич жавобгарлар — Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевлардан оталикни белгилашни талаб қилган.
Аниқлаштирилишича, Ботир Қодиров 2024 йилнинг 19 март куни судга ариза киритган. Ишни кўриш 15 апрель куни бошланган. Бироқ жавобгар вакили иш билан танишиш учун ишни кўришни бошқа кунга қолдиришни сўрагани сабабли суд мажлиси бугун, 23 апрель соат 14:30 га қолдирилган.
Билдирилишича, судда даъвогар вакилининг кўрсатмаси эшитилган. Гувоҳларни ишга жалб этиш ва қўшимча далиллар — фотосуратлар, далолатнома ёзуви ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхасини талаб қилиб олиш учун иш яна қолдирилган.
Ботир Қодировнинг даъво аризасига Адлия вазирлиги ҳузуридаги Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг 2023 йил 29 сентябрдаги хулосаси ва ундаги мутахассис фикри илова қилинган. Унда Ҳалимжон Нурматов ва Қодиров Ботир Шералиевичнинг амаки-жиян эканлиги бўйича фикр берилган.
Ботир Қодиров 2008 йил Янгийўл туман ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилиб, 26 февраль куни фамилиясини Жўраевдан Қодировга, отасининг исмини Шерали ўғлидан Шералиевичга ўзгартирган. Бу ҳақда ҳам судга ҳужжатлар тақдим этилган.
Суднинг навбатдаги мажлиси 2024 йилнинг 2 май куни соат 15:00 га қолдирилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди