78
Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
Наманган вилояти, Уйчи туманида яшовчи 34 ёшли А.Ғ. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 1 млн 075 минг сўм пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сурхондарё вилояти, Ангор туманида яшовчи муқаддам ЖКнинг 168-модда (фирибгарлик) 3-қисми “а, г” бандлари билан судланган 24 ёшли Р.Д. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган, Р.Д., интернет фойдаланувчиларига Telegram’да “Фақат арзон товарлар” номли аккаунт очиб, ўзини “Компьютер ва телефонлар учун керакли асбоб ускуналарни етказиб берувчи” сифатида таништирган ва мазкур товарлар жуда арзон эканини айтиб, уларни қизиқтириб, тўловларни олдиндан амалга оширишлари кераклигини айтган ҳолда пулларини ўзининг банк картасига ўтказиб олгандан сўнг ёзишмаларни ўчириб юборган ва мазкур пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.Д.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди