12:57 / 06.09.2016
6 963

Филиппин президенти Обамага қўполлик қилгани учун узр сўради

Филиппин президенти Обамага қўполлик қилгани учун узр сўради

Филиппин президенти Родриго Дутерте АҚШ президенти Барак Обамага қарата билдирган фикрлари учун афсусдалигини маълум қилди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар тарқатди.

"Бу вазият матбуотнинг баъзи саволларига қайтарган жавобларим натижасида юзага келди... Биз бу изоҳлар АҚШ президентига тўғридан-тўғри ҳужум сифатида кўринганидан афсусдамиз", дея Дутертенинг сўзларини келтиради агентлик.

Дутерте АҚШ раҳбарини "фоҳишанинг ўғли" деб атаганди. Бунга америкалик сиёсатчи Дутерте сайланганидан кейин ўтган вақт ичида 2 мингдан ортиқ киши ҳукумат ҳарбийлари ва полиция қўлида ҳалок бўлганига эътибор қаратиб ўтгани сабаб бўлди.

Шунингдек, Обама Хитойдаги "Катта йигирматалик" саммити вақтида расмий Вашингтон мамлакатдаги гиёҳвандлик савдоси ҳамда жиноятчилик Филиппинга катта хавф солаётгани ҳақида гапириб ўтган.

Филиппин президентининг чиқишидан кейин Оқ уй Лаосдаги Шарқий Осиё саммити доирасида Обама ва Дутерте учрашувини бекор қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Филиппин президенти Обамага қўполлик қилгани учун узр сўради