00:13 / 16.05.2024
118

«Термиз халқаро савдо маркази» ҳудудида доллар, евро, юан ва рублда тўлов қилишга рухсат берилди

«Термиз халқаро савдо маркази» ҳудудида доллар, евро, юан ва рублда тўлов қилишга рухсат берилди
Шавкат Мирзиёев «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси ривожлантириш бўйича янги чора-тадбирларни тасдиқлади.

Фармон билан улгуржи ва чакана савдода тўлов воситаси сифатида, истисно тариқасида, ўзбек сўми билан бир вақтда АҚШ доллари, Россия рубли, евро, Хитой юани валюталарини қабул қилишга рухсат берилди. Бунда қабул қилинган нақд хорижий валюта Марказда ташкил этилган тижорат банклари филиаллари орқали Марказда фаолият юритадиган юридик шахсларнинг ҳисобварақларига ўтказилади.

Шунингдек, марказ ҳудудида фаолият юритувчи Ўзбекистонда рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектларига Афғонистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқнома олмасдан меҳнат шартномалари асосида ишга қабул қилишга рухсат берилди.

Афғонистон ва Покистон фуқароларига савдо дўконлари, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш учун мўлжалланган бино ва иншоотларни ижарага олиш, шунингдек, истисно тариқасида, мулк ҳуқуқи билан сотиб олиш ҳуқуқи берилди. Бунда ер участкасига бўлган ҳуқуқ қонунчиликда белгиланган тартибда ижара ҳуқуқи асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига кириш визасини расмийлаштирмасдан, чегара ва божхона назоратидан ўтган ҳолда махсус йўлак орқали кириши (чиқиши) ҳамда ўн беш кун муддатгача марказ ҳудудида бўлиши тартиби жорий этилди.

Қайд қилинишича, марказдан Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳригача (95 км) экспресс автобус қатнови йўлга қўйилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Термиз халқаро савдо маркази» ҳудудида доллар, евро, юан ва рублда тўлов қилишга рухсат берилди