
Президент “Ҳудудларда ёшларга рақамли технологиялар ва хорижий тилларни ўрганиш учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган “IТ-шаҳарча”лар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Huquqiy axborot Telegram-канали хабар бермоқда.
Қарорга кўра, ҳудудларда ёшларни рақамли технологиялар ва хорижий тилларга ўқитишга йўналтирилган “IT-шаҳарча”лар ташкил этилади.
Қуйидагилар “IT-шаҳарча”ларнинг асосий фаолият йўналишлари этиб белгиланди:
— ёшларни рақамли технологиялар соҳасига йўналтириш, уларнинг мазкур соҳада билим эгаллаш бўйича интилишларини рағбатлантириш;
— семинарлар, менторлик дастурлари ва онлайн таълим ресурслари орқали ёшларда уларнинг меҳнат бозорида муваффақиятга эришишига ёрдам берувчи рақамли технологиялар соҳасидаги кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш;
— дастурлаш ва рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш йўналишларида таълим бериш, хорижий тиллар, шу жумладан инглиз тилига ўқитиш орқали ёшларнинг билим ва салоҳиятини ошириш;
— ёш авлодни замонавий касбларга ўқитиш, шунингдек, уларда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмаларини ошириш. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар