Фото: Болалар омбудсмани
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 2 ёшли ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди. Бу ҳақда болалар омбудсмани хабар берди.
Қизчанинг онаси уни энагага қолдирган, энага эса аёл болани олиб кетмагани учун полиция чақиртирган ва бола Россиянинг Люберецкий туманидаги васийлик органига топшириб юборилганди.
Қизчанинг бувиси В.Д. невараси ташландиқ бола сифатида расмийлаштирилиб, унга янгидан исм-фамилия берилганидан хабар топган ва уни Ўзбекистонга қайтарилишида амалий ёрдам сўраган.
Болалар омбудсманининг билдиришича, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирликлари томонидан кўрилган тизимли ва ўзаро тезкор чоралар натижасида 14 май куни қизалоқ Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди.
Ҳозирда бола бувиси В.Д. қарамоғига расмий равишда топширилган бўлиб, унинг томонидан парвариш қилиб келинмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади