19:19 / 17.05.2024
137

Адвокат келмагани учун “Док-1 Макс” суди мажбурий танаффус эълон қилди

Адвокат келмагани учун “Док-1 Макс” суди мажбурий танаффус эълон қилди
Фото: “Дарё”
“Док-1 Макс” ишини кўриб чиқаётган апелляция инстанцияси 17 май куни бошланган суд мажлиси аввалида ўзи истамаган ҳолда, мажбуран 2024 йилнинг 20 май куни соат 10:30 га қадар танаффус эълон қилди. Бунга ҳиндистонлик судланувчи С.Р.П.нинг адвокати Даврон Аҳмадовнинг суд мажлисида қатнашмаётгани сабаб қилиб кўрсатилди.

Судлов ҳайъати раиси Музаффар Аҳмедовга кўра, ҳиндистонлик судланувчининг адвокати навбатдаги суд мажлиси қачон ва қаерда бўлиб ўтишидан хабардор қилинса-да, сабабсиз судга келмаган. Шунингдек, унга қилинган телефон қўнғироқларига ҳам жавоб қайтармаган. Шу сабаб судлов ҳайъати ўзи истамаган ҳолда танаффусга чиқишга мажбур бўлди.

Бунга эътироз билдирган адвокатлар ва жабрланувчиларнинг қонуний вакиллари судда ҳеч бўлмаса улар киритаётган илтимосномалар муҳокама қилинишини сўради. Бироқ судья бу қонуний тартибга зид эканини айтиб, адвокат Даврон Аҳмадовнинг эътирозига сабаб бўлишини билдирди.

"Мен кун давомида давлат чегарасини қўриқлашдек масъулиятли ишимни бажариб, суд иши муҳим бўлгани учун ҳатто дам олмасдан бу ерга келгандим. Сабаби, менинг болам ўлим тўшагида ётибди. Ҳар бир кун шахсан менга ҳам, оғир касал билан олишаётган фарзандим учун ҳам ғанимат. Шу сабаб адвокат истаганида келиб, истамаганида судга келмаслигини оқлаб бўлмайди. Суд мажлисини давом эттириб, иш бўйича тезроқ ягона тўхтамга келиниши тарафдориман ва шуни талаб қиламан", — дейди жабрланувчилардан бирининг қонуний вакили Феруз Нуритдинов.

Фото: “Дарё”
Бошқа судланувчилар ҳуқуқини ҳимоя қилаётган адвокатларга кўра, Даврон Аҳмадов бетоб бўлиб қолгани сабаб бугунги суд мажлисига етиб келолмаган. Бу ҳақда адвокат ҳамкасбларидан иборат Telegram гуруҳларнинг бирида маълум қилган.

Судья ишни давом эттириши кераклигини, бироқ ҳиндистонлик судланувчининг ҳимояси таъминланмаса, бу қонуний тартибга зид эканини эслатиб, С.Р.П.дан яна бир адвокат олиши кераклигини, адвокатлардан бири келмаганда, иккинчиси унинг ҳимоясини таъминлашини айтди. Ҳиндистонлик судланувчи қўшимча адвокат олиш учун адвокати Даврон Аҳмадов билан маслаҳатлашиши кераклигини, унга қадар бирор гап айтолмаслигини маълум қилди.

Буни тинглаган судья эса, 20 май соат 10:30 га қадар мажбурий тарзда танаффус эълон қилганини, ўша куни ҳам адвокат Даврон Аҳмадов суд мажлисига келмаса, ҳиндистонлик судланувчига давлат ҳисобидан адвокат берилишини ва шу тарзда суд мажлисини давом эттиришини очиқлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Адвокат келмагани учун “Док-1 Макс” суди мажбурий танаффус эълон қилди