23:11 / 23.05.2024
181

Хоразмда «лайк» йиғиш мақсадида машина ойнасини синдирганлар қамалди

Хоразмда «лайк» йиғиш мақсадида машина ойнасини синдирганлар қамалди
Фото: Видеодан кадр
Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида «лайк» йиғиш мақсадида машина ойнасини синдириб, бир-бирини ҳақорат қилган шахсларга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Қайд қилинишича, икки нафар йигит бир-бири билан жанжаллашгани ҳақидаги видеолавҳани ижтимоий тармоққа жойлаган. Лавҳада улардан бири онасини сўккан шахсни жазоламоқчи бўлиб, унинг машинасига чиқиб, ойнасини оёғи билан тепиб синдиргани, сўнгра машина эгаси воқеа жойидан кетиб қолгани кўринади. Таъкидланишича, ушбу лавҳа иккала шахс томонидан ижтимоий тармоқда «лайк» йиғиш мақсадида саҳналаштирилган.

ИИО ходими берган изоҳга кўра, 21 май куни кечқурун С.Ш. ва С.М. олдиндан келишиб, ижтимоий тармоқдаги профилида «лайк»ларни кўпайтириш ва обуначилар сонини ошириш мақсадида Урганч шаҳрида видеоролик ишлаган. Улар бир-бирига нисбатан ҳақоратли сўзларни ишлатган. Шундан сўнг, уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан иш очилиб, судга оширилган.

Суд ҳукми билан С.Ш. 15 сутка, С.М. эса 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини олган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразмда «лайк» йиғиш мақсадида машина ойнасини синдирганлар қамалди