
Деновлик Тўраевлар оиласи бир неча йил муқаддам яхши орзу-умидлар билан оила қуриб, ўтган вақт оралиғида оилада бир нафар гулдек қизалоқ дунёга келди.
Бироқ, оилавий келишмовчиликлар сабабли турмуш ўртоғининг уйидан чиқиб кетишга мажбур бўлган она фарзандининг дийдоридан ҳам узоқлаштирилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судида болани олиб бериш тўғрисидаги даъво ариза тарафлар ва холислар иштирокида кўриб чиқилиб, вояга етмаган фарзанд кўпроқ она меҳрига ва тарбиясига муҳтожлигини инобатга олган ҳолда болани она тарбиясига қайтариш зарурлиги белгиланди.
Мазкур суднинг ижро ҳужжати Бюронинг Денов туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, 2019 йил сентябрь ойида туғилган болани она тарбиясига олиб бериш юзасидан ижро ҳаракатларига киришилди.
Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида тегишли органлар вакиллари ва холислар иштирокида вояга етмаган 5 ёшли қизалоқ соғ-саломат она тарбиясига олиб берилди ва ижро ҳужжати ижроси амалда тамомланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар