00:03 / 25.05.2024
85

Тошкентда автомашинасида гиёҳвандлик моддаси олиб юрган шахс ушланди

Тошкентда автомашинасида гиёҳвандлик моддаси олиб юрган шахс ушланди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш фактларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш борасида самарали ишларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Маълум қилинишича, 6 май куни Бектемир туманидаги “Шарқ” ЙПХ масканида давлат рақам белгиси 40 250 UАА Lacetti автомашинаси тўхтатилган. Мазкур автомашина йўловчиси 34 ёшли Жасур Х. холислар иштирокида текширилганда, унинг ёнидан 84,13 грамм гашиш гиёҳвандлик моддаси топилиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Бектемир тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда автомашинасида гиёҳвандлик моддаси олиб юрган шахс ушланди