АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтон рақиби – Республикачилар партияси вакили Дональд Трампдан кўра Россия раҳбари Владимир Путин билан тушлик қилишни афзал, деб билди. Бу ҳақида "Кун" нашри маълум қилди.
Манбага кўра, собиқ бош котибга Кливлендга парвози вақтида шундай савол билан мурожаат қилишган. АҚШда собиқ президент Рональд Рейган даврида урф бўлган бир одат бор – унга кўра, журналистлар самолётнинг орқасидан унинг олд томонида ўтирган номзодга саволлар ёзилган апельсинларни думалатишга уринишади.
Клинтон ана шундай апельсинлардан бирида шундай саволни ўқийди: “Ким билан тушлик қилишни афзал деб биласиз” Путин ва Трампдан биттасини танлаш керак бўлган. Бир неча дақиқадан сўнг журналистларга жавоб ёзилган апельсин қайтди – нашрга кўра, унда “Путин”, деб ёзилган бўлган.
Клинтонга берилган саволга жавобни ўзи эмас, апельсинни тутиб олган матбуот котиби Ник Меррил ёзган. Демократлар номзодининг сўзларига кўра, Клинтон бир марта Путин билан тушлик қилган. Шунда Меррил жавобни ўзи белгилаган ва апельсинни журналистларга қайтарган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!