17:23 / 27.05.2024
146

Кўксаройда Владимир Путинни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Кўксаройда Владимир Путинни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Фото: Президент матбуот хизмати
27 май куни Кўксарой қароргоҳида мамлакатга давлат ташрифини амалга ошираётган Россия Федерацияси президенти Владимир Путинни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Қароргоҳ олдидаги майдонда икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф қилди. Давлат мадҳиялари янгради. Ҳарбий оркестр садолари остида етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.


Биргаликда суратга тушилгандан сўнг, давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди.




arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кўксаройда Владимир Путинни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди