
Фото: Unsplash
Стоматолог-терапевт, болалар стоматологи Людмила Шемякина кариеснинг олдини олишнинг энг оддий усулини айтди. Таъкидлашича, бу болалар учун ҳам, катталарга ҳам бирдай фойдали.
Оддий усул — ҳар овқатланишдан сўнг оғизни яхшилаб чайишдан иборат. Тишларни чўткада тозаласангиз яна ҳам яхши.
Шифокор овқатланиш деганда «олмани битта тишлаш ёки қаҳвани бир ҳўплаш»ни ҳам назарда тутган.
«Энг муҳими — овқатланишлар оралиғидаги танаффус камида икки соат бўлиши шарт. Ҳатто олмани битта тишлаганингиз ёки кофе ичишингиз ҳам (тишлар учун) овқатланиш ҳисобланади. Овқатланишлар оралиғида оддий сув ичсангиз тишларингизга фойда», — деди мутахассис. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар