09:10 / 31.05.2024
264

Тошкентда “закладчик”ларни калтаклаган 14 нафар шахсга суд ҳукми ўқилди

Тошкентда “закладчик”ларни калтаклаган 14 нафар шахсга суд ҳукми ўқилди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида “закладчик”ларни калтаклаган 14 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

2023 йилнинг февраль ойида наркотик модда эгасини алдаб, наркотикни ўзлаштириб олувчи “закладчик”лар 17 нафар шахс томонидан калтакланган эди.

UzNews нашрининг ёзишича, 30 май куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида Жиноят кодексининг 28, 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 4-қисми “б” банди, 277-моддаси (безорилик) 2-қисми “а, б, в, д” бандлари, 137-моддаси (одам ўғирлаш) 2-қисми “а,б,в” бандлари ва 130-1-моддаси (тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган 14 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилган.

Унга кўра, судланувчи А.Б. 6 йилга, судланувчилар Н.И. ва М.А. 5 йил-у 6 ойга, судланувчи М.Ф. 5 йилга, судланувчилар Т.Ш., Ф.С., А.С. ва З.Х. 4 йил-у 6 ойга, судланувчилар Ж.Ш., М.Ж., М.С., Т.Н., К.А. ва Б.Ш.га нисбатан 3 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда “закладчик”ларни калтаклаган 14 нафар шахсга суд ҳукми ўқилди