16:03 / 01.06.2024
117

Фарғонада тўй кортежидаги автомобилдан сохта пул сочган йигитга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Фарғонада тўй кортежидаги автомобилдан сохта пул сочган йигитга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
Кадр: Telegram
Фарғона вилояти Бешариқ туманида автомобиль люкидан танасини чиқариб, сохта пул сочган йигитга чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда автомобиль салонидан чиқиб, пул сочаётган йигитнинг акс этган видеоси тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Бешариқ тумани судида кўриб чиқилган.

"Акамнинг тўйидаги тўй кортежида пул сочган эдим. Бу ҳаракатимни қўл телефонимга видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойладим. Сўнгра менинг ушбу хатти-ҳаракатларимнинг нотўғри эканлигини тушунтиришди. Бу ишимдан пушаймонман, тенгдошларимга ҳам тавсия қилмайман", — дейди ҳуқуқбузар йигит.

Унга кўра, пул сочган йигит Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Бир неча кун олдин Қўқон шаҳрида йўлда танасини автомобиль люкидан чиқариб, сохта пул сочган шахс ва ҳайдовчига чора кўрилган эди. Январь ўрталарида эса Самарқанд вилоятида гуруҳ бўлиб қоидаларни бузган ҳолда ҳаракатланган Gentra ҳайдовчилари ва танасини машинадан чиқариб сохта доллар сочган шахслар жавобгарликка тортилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада тўй кортежидаги автомобилдан сохта пул сочган йигитга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди