17:00 / 01.06.2024
106

Сенат раиси: “Ҳар бир бола ҳақиқий меҳрни оилада олади”

Сенат раиси: “Ҳар бир бола ҳақиқий меҳрни оилада олади”
Фото: senat.uz
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан оилавий уйларни ташкил этган, фидойи, ўз ишига садоқатли инсонлар тақдир тақозоси билан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалари билан бирга Сенатга ташриф буюришди. Учрашувда давлат томонидан болаларнинг манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар, меҳрибонлик уйларининг ўрнига болаларнинг оилавий уйларда тарбияланиши аҳамияти, болаларнинг салоҳиятини юзага чиқариш борасидаги имкониятлар юзасидан фикр алмашилган.

Сенат раиси Танзила Норбоева байрам муносабати билан табрик ҳам йўллаб, мазкур байрам барчага оилаларнинг, давлатнинг ғурури ва ифтихори фарзандлар эканини эслатиб туришини таъкидлаб ўтди.

Ҳаммамизга аёнки, замонавий билимга эга, маънавиятли, ўз қадрини англаган инсонлар яшайдиган давлат бошқа мамлакатлар билан рақобатдош бўла олади.

Оила институтини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, болаларни ҳар томонлама комил инсон қилиб тарбиялаш – мамлакатимиз ижтимоий сиёсатининг ўзгармас таркибий қисмидир. Лекин давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ҳар қандай ёрдам ва қўлловдан ҳам кўра, ҳар бир бола ҳақиқий меҳрни оилада, ўз яқин инсонларидан олади.

Оилавий болалар уйларида тарбияланаётган болаларимиз, уларни бағрига олган фидойи инсонлар билан ўтказган суҳбатимиз бунинг ёрқин исботини кўрсатди
”, дея таъкидлаган Танзила Норбоева ўз табригида.

Шунингдек, Сурхондарё вилоятига ташриф буюрган Сенат раиси Ангор туманида истиқомат қиладиган кўп болали Ҳошимовлар оилавий меҳрибонлик уйига бориб, болаларни байрам билан қутлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сенат раиси: “Ҳар бир бола ҳақиқий меҳрни оилада олади”