
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 3 июн куни туризм соҳаси бўйича ўтказилган йиғилишда туристларни жалб қиладиган чўмилиш масканлари йўқлигига тўхталиб ўтди.
“Ёз кунларида аквапарк ва бассейнларга талаб ошиши табиий. Лекин туристлар учун “магнит” бўладиган бирорта замонавий аквапарк йўқлиги қайд этилди.
Яна бир масала – табиий кўллар атрофидаги туризм имкониятлари ҳам ишга солинмаяпти.
Мутасаддиларга аквапарк ва бассейнлар ташкил этиш бўйича лойиҳаларни кўпайтириш, кўллар бўйича мастер режа ишлаб чиқиб, атрофини лотларга бўлиб, тадбиркорларга таклиф этиш топширилди”, – дейилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабарида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар