Кадр: Telegram
Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида ўтказилган футбол мусобақаси пайтида тартибсизлик келтириб чиқариб, ички ишлар органи ходимларига фаол қаршилик кўрсатган фуқароларга қонуний чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 31 май куни аҳоли ёшлар ўртасида футбол ва мини футбол мусобақаларини ўтказиш учун туманнинг “Обод турмуш” маҳалласида йиғилган. Ўйин бошланиш вақтида томошабинлардан бири (1990 йилда туғилган) ўйин майдонини тарк этмасдан, мусобақани бошлашга халақит қилган.
Фуқаро уни майдондан чиқариш учун келган ИИО ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатган. У 12 нафар маҳалладоши билан бирга жамоат тартибини бузиб, футбол майдонида шовқин кўтариб, мусобақа бузилишига сабабчи бўлган.
Жамоат тартибини қўпол равишда бузиб, хизмат бурчини бажараётган ходимларга қаршилик кўрсатган 13 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (майда безорилик), 194 (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 195-моддаси (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) билан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди