Фото: Telegram / “Ёшлар кундалиги”
Тошкент вилояти Тошкент туманидаги хонадонларнинг бирига чақирув билан борган “Тез ёрдам” шифокори калтакланди.
Туман ҳокимлигининг маълум қилишича, 1 июнь куни соат 16:35 да Тошкент тумани Дилкаш кўчасидаги уйда яшовчи 26 ёшли Ж.О.дан бош оғриғи шикояти билан мурожаат келиб тушган. Шифокор Т.Р. ва фелдшер Н.Ў.дан иборат бригада манзилга соат 16:45 да етиб борган.
Бемор шифокорга бош оғриғи, безовталик, умумий ҳолсизлик шикоятлари борлигини ва буйрак касаллиги бўйича даволанаётганини айтган. Шифокор бирламчи текширув ўтказиб, бемордаги оғриқни қолдириш учун фелдшерга оғриқ қолдирувчи дори воситасини шприцга тортишини сўраган.
Шифокор беморга қўшимча касалликлари бўйича саволлар бераётган вақтда, бемор шифокорга қараб “сен кимсан, ишингни тезроқ қил” дея ҳақоратлай кетиб, ўрнидан туриб, тўсатдан шифокорнинг юзига мушт туширган. Шифокорнинг лаби ҳамда пастки жағ соҳасидан қон кетишни бошлаган ва бир оз вақтга карахтлик ҳолати кузатилган. Ҳолат бўйича ҳудуд профилактика инспекторига хабар берилган.
Шифокор бошқа бригада билан ТТА-3 Юз-жағ жарроҳлиги бўлимига олиб келинган. Жароҳат жойи тикилиб, қон оқиши тўхтатилган. Шифокор ишини давом эттириш мақсадида иш жойига қайтган.
Бир оз вақтдан сўнг, шифокорда бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниши, умумий ҳолсизлик кузатилган ва зудлик билан ТТА-2 клиникасига госпитализация қилинган. ТТА-2 Нейрохирургия бўлимига соат 23:45 да “Бош мия ёпиқ жароҳати. Бош мия чайқалиши. Ўнг томон пастки лаб соҳасида тикилган жароҳат. Ўнг пастки жағда юмшоқ тўқималар лат ейиши” ташхиси билан ётқизилган.
Қайд этилишича, ҳозирда жабрланган шифокор тиббий муолажалар қабул қилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”