Тошкентда қиёфасини ўзгартириб, банкни ўмармоқчи бўлган шахсга ҳукм ўқилган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 67 ёшли шахс рус эркаги қиёфасига кириб, банкдаги омонатларни ўғирламоқчи бўлган. Эркакнинг айтишича, у қиёфасини ўзгартиришдан аввал шу мавзудаги қўлланмаларни ўқиган.
Сўнг қош ва киприкларини куйдириб, сочларини оққа бўяган ва осонгина қиёфасини ўзгартириб, чол қиёфасига кирган ва оқсоқланиб банклардан бирига кириб борган.
Гримдаги эркак омонатга қўйилган 286 минг доллардан ошиқ пулларни шундай йўл билан олиб чиқиб кетишни мақсад қилган.
“Замон” информацион дастурида кўрсатилган лавҳада айтилишича, биринчи кассада у сўраган пул чиқмагани учун эркак иккинчи ходимга мурожаат қилади. Шунда банк ғазначиси кўзойнак тақиб олган ва ҳасса ушлаган чол қиёфасидаги шахсдан шубҳаланади.
Ходима ҳужжатни орган ходимларига кўрсатмоқчи бўлганида кекса мижоз банкдан қочиб кетган. Шунда унинг қўлидаги омонатлардан бирининг эгасига тегишли паспорт сохта бўлгани ойдинлашади.
Ҳуқуқ тартибот органлари банкдаги кузатув камералари тасвирлари ва далилларни ўрганиб, қидирувдаги эркакни қамоқхонадан топишади. У ахлоқ тузатиш ишлари жазосини бузгани учун қайта қамалган экан.
Судда эркакнинг айби исботланади ва Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, қонуний жазосини олади. Ҳозирда у жазо муддатини ўтамоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”