13:13 / 07.06.2024
135

От миниш қачондан бошлангани аниқланди

От миниш қачондан бошлангани аниқланди
Жаҳондаги 113 та илмий муассаса олимларидан иборат гуруҳ одамлар отлардан транспорт сифатида қачондан фойдаланишни бошлаганини аниқлади. Инсоният тарихида янги даврни очиб берган ушбу воқеа тафсилотлари Nature журналида эълон қилинди.

Олимлар отларнинг бутун Евроосиё бўйлаб топилган археологик қолдиқларини ўрганишди. Йилқичиликнинг уч асосий кўрсаткичи: тарқалиши, селекцияси ва сонини ўрганиш мақсадида қадимги ДНК намуналари, радиоуглеродли текшириш натижалари солиштирилди.

Ҳар уч кўрсаткич тахминан 4,2 минг йил аввал ўзаро туташгани маълум бўлди. Олимларнинг фикрича, айнан шу даврдан отларни минадиган жонивор сифатида оммавий тарзда кўпайтириш бошланиб, савдо-сотиқ жараёнлари ва янги ҳудудларни ўзлаштириш анча жонланган.

Ушбу тарихий воқеа жўғрофий ҳудуди ҳозирги Қозоғистон шимолидаги Ботай ҳудудига тўғри келади.

Отларни қўлга ўргатиш тарихи бундан ҳам кўҳнароқ — 5 500 йиллар аввал юз бергани таъкидланмоқда. Аммо узоқ вақт бу жониворлар транспорт воситаси эмас, балки гўшт ва сут манбаси бўлиб келган.

XX аср бошига қадар отлар қуруқликда ҳаракатланишнинг энг тезкор воситаси бўлиб келган, дейилади тадқиқотда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » От миниш қачондан бошлангани аниқланди