Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Яккасарой туманида бунёд этилган сув спорти саройини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига қарашли мазкур мажмуа сув спорти ривожланган мамлакатлар тажрибаси асосида қурилган. Эътиборлиси, бу ерда ҳам профессионал спортчилар, ҳам ҳаваскорлар учун шароит яратилган. 50 метрли бассейн ва 500 ўринли томошагоҳга эга катта залда халқаро миқёсдаги мусобақалар, терма жамоанинг ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун замонавий шароитлар бор. Баландликдан сакраш ва кичик ҳавзаларда болалар сув спортини ўрганади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Мажмуада ёшлар, меҳнат жамоалари ва фахрийлар саломатликларини мустаҳкамлаши мумкин. У бир вақтнинг ўзида 100 нафар, бир кунда мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатиш қувватига эга. Иккинчи қаватда маъмурият ва мураббийлар хонаси, конференция зали, тренажёр хонаси ҳамда спорт шарҳловчилари учун махсус хоналар жойлашган.
Мажмуа негизида Сув спорти мактаби ташкил этилган. Давлат раҳбари бу ерда ёш спортчиларнинг машғулотларини кузатди. Уларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаб, улкан ютуқларга руҳлантирди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Бу йил Париж шаҳрида ўтказиладиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимидан 13 нафар спортчи лицензия қўлга киритган. Президент мазкур спортчилар ва мураббийлар билан суҳбатлашди.
“Шаҳар-у қишлоқларда спорт мажмуалари қуриб, уни оммалаштиришга катта эътибор беряпмиз. Чунки спорт билан шуғулланган ёшлар кам бўлмайди, соғлом бўлади, болалариниям шундай тарбиялайди. Сиздек профессионал спортчилар бу йўлда ёшларга ҳам ифтихор, ҳам ўрнак бўлади”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Фото: Президент матбуот хизмати “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”