10:32 / 08.06.2024
214

Жиззахда Cobalt, Tracker ва Equinox ортилган автотрейлер ЙТҲга учради

Жиззахда Cobalt, Tracker ва Equinox ортилган автотрейлер ЙТҲга учради
Кадр: Telegram
Жиззах вилояти ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М-39 автомобиль йўлида тўртта юк ташувчи транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаркати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент—Самарқанд йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган MAN юк машинасида йўлнинг довон қисмида тушиш-чиқиш вақтида носозлик вужудга келган. У йўлнинг ўнг чекка қисмида тўхтаб турган бошқа бир юк машинаси билан тўқнашган. Шундан сўнг MAN ҳаракатни давом эттириб, олдинда кетаётган транспорт воситаларини ташишга мўлжалланган автотрейлерга урилган.

Иккала транспорт воситаси ҳам рул бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа урилган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. MAN юк машинаси эса ҳаракатни давом эттириши оқибатида яна бир тўхтаб турган юк ташувчи машинаси билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида юк машиналарининг ҳайдовчи ва йўловчиларига тан жароҳати етмаган, бироқ транспорт воситаларига жиддий шикаст етган. М-39 автомобиль йўлининг 1011—1013-километрида сунъий тирбандлик ҳосил бўлган, ҳозирда ЙПХ ходимларидан тирбандликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда UzAutoMotors компанияси томонидан ишлаб чиқарилган янги енгил автомобилларни олиб кетаётган автовоз аварияга учраган эди. 2022 йилда эса Фарғонада Damasълар ортилган MAN юк машинасига бошқа MAN келиб урилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда Cobalt, Tracker ва Equinox ортилган автотрейлер ЙТҲга учради