80
Самарқандда талабани якуний тест имтиҳонларидан ўтказиш учун 1500 доллар олган йигит ушланди
Маълум қилинишича, Самарқанд давлат тиббиёт университети 1-сон “Даволаш” факультети 5-босқич талабаси, 1999 йилда туғилган У.Т. талабаларнинг ишончига кириб, уларни университетдаги танишлари орқали якуний тест имтиҳонларидан ўтказиб беришни ваъда қилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида У.Т. ушбу олийгоҳда таҳсил олувчи маҳаллий фуқародан 4 та фаннинг якуний тест имтиҳонларидан ўтказиб бериш учун 2 000 доллар талаб қилиб, шундан 1 500 долларни олаётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Тезкор суриштирув жараёнларида, У.Т. фуқародан олган 2 000 долларнинг 700 долларини ўзида олиб қолиб, қолган 1 300 долларини жиноий шериги Бобур исмли шахсга беришни режалаштиргани аниқланган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди