Чигирткага қарши кураш тадбирларини зарарли чигиртка 3-4 ёшида бўлганида ўтказиш мақсадга мувофиқ. Бу зараркунанда қанот чиқаргунигача булган фаза. Сабаби чигиртка қанот чиқарганидан сўнг бир кунда камида 50-60 километр масофани босиб ўтиши ва йўлида учраган барча яшилликни еб битириши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳудудларида тунги кимёвий ишлов бериш тадбирлари тонгга қадар олиб борилиб, бугунги кунда саксовул букур чигирткаси бартараф этилмоқда.
Муҳим эслатма: саксовул букур чигирткаси қишлоқ хўжалиги экинлари, яйловларга хавф туғдирмайди!
Бу турдаги тўда ҳосил қилувчи чигирткалар саксовул билан озиқланади. Ҳашарот сақсовулзорларга зарар етказмаслигини таъминлаш мақсадида кимёвий тадбирлар мониторинг асосида олиб борилмоқда.
Алоҳида эътибор трансчегаравий ҳудудларга қаратилиб, қўшни давлатлардан зарарли ҳашарот кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилган.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Чиширтка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати ходимлари томонидан чегарадош вилоятларда туну кун назорат тадбирлари олиб бориляпти. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди