Фото: Telegram / Бекзод Ҳидоятов
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл 13 июнь куни рафиқаси билан бирга Ўзбекистонга келди. Уларни Тошкент халқаро аэропортида бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятовнинг маълум қилишича, қисқа суҳбатдан сўнг Жанубий Корея президенти турмуш ўртоғи ҳамроҳлигида ўзлари учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.
Фото: Telegram / Бекзод Ҳидоятов
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан келган Юн Сок Ёл Ўзбекистонда 13—15 июнь кунлари бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон—Корея дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Савдо, инновациялар ва технологиялар алмашинуви, энергетика, электроника ва электротехника, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилмавий ривожланиш ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари эътибор марказида бўлади. Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва туризм соҳаларидаги қўшма дастурлар муҳокама қилинади.
Шунингдек, минтақавий, шу жумладан, “Марказий Осиё—Корея Республикаси” форматидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашиш режалаштирилган.
Фото: Telegram / Бекзод Ҳидоятов
Саммит якунлари бўйича бир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари қўшма бизнес форумида иштирок этади. Президент Юн Сок Ёл Ўзбекистоннинг бой маданий-тарихий мероси билан танишиш мақсадида Самарқанд шаҳрига ташриф буюради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди