17:16 / 13.06.2024
280

ДХХ Қорақалпоғистонда ИИБ бошлиғи ўринбосарини қўлга олди

ДХХ Қорақалпоғистонда ИИБ бошлиғи ўринбосарини қўлга олди
Қорақалпоғистонда фуқарога тегишли сирни фош қилиб, уни мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда жавобгар қилмоқчи бўлган ИИБ мансабдори товламачиликда айбланмоқда. У бу ҳаракатларни амалга оширмаслик эвазига фуқародан iPhone 15 Pro Мах талаб қилган.

Фото: Telegram
“Дарё” манбасининг маълумот беришича, ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасига мурожаат қилган фуқаро Қўнғирот туман ИИБ бошлиғи ўринбосарини жавобгарликка тортишни сўраган. Мурожаатчининг билдиришича, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, майор унвонига эга мансабдор унинг шахсий сирини билишини, агар унга iPhone 15 Pro Мах олиб келмаса, ўша сирни фош қилиб, ўзини жавобгар қилмоқчилигини айтган.

Бундан қўрқиб кетган фуқаро ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасига мурожаат қилиб, ёрдам сўраган.

Фото: Telegram
ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Қўнғирот туман ИИБ бошлиғи ўринбосари фуқародан талаб қилинган iPhone 15 Pro Мах’ни олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ Қорақалпоғистонда ИИБ бошлиғи ўринбосарини қўлга олди