Reddit фойдаланувчиси математика ўқитувчиси тестга ўз юзини таниш бўйича саволни киритгани ҳақида ҳикоя қилиб берди. Бу ҳолатга Meduza мухбири эътибор қаратган ва нашрда шу ҳақда хабар ёзилган, дейилади "Кун" нашрида.
Мазкур тест варағидаги санага кўра, математика бўйича тестга бундай вазифа киритилиши ҳодисаси 2015 йилнинг ноябрь ойида рўй берганди. Ўқитувчи тест саволига кўринишидан шарқий осиёликларни эслатувчи 4 кишининг суратини жойлаштириб, улар орасида қайси бири ўзи эканини топишни сўраган.
«Чоракнинг деярли ярми ортда қолди. Мен ҳамма мени танийди, деб ўйлайман. Савол шундай: Қайси сурат меники?», – дейилган саволда.
Тўғри жавоб учун ўқувчига 1 балл берилган.
Reddit фойдаланувчисининг билдиришича, у саволга тўғри жавоб қайтарган, чунки у ҳамиша дарсларга келган. Ўқитувчи эса доимий равишда йўқлама қилиб бормас эди. Тест синови вақтида ҳам у синфхонада бўлмаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди