Фото: Видеодан кадр
Наманган вилоятининг Чуст туманида сел вақтида 16 ва 14 ёшли қизларни уй девори босиб қолди. Улардан бири вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳолат 17 июн куни соат 16:00 да туманнинг Тоймособод маҳалласи Камарбаста кўчасида содир бўлган. 14 ёшли З.Ю. ва 16 ёшли К.Ю. уй дарвозахонасига кираётган ёмғир сувини тўсиш мақсадида девор олдига борган. Шу вақтда уй девори таг қисми билан уларнинг устига қулаб тушган.14 ёшли З.Ю. воқеа жойида ҳалок бўлган, К.Ю. эса жароҳат олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ҳодиса жойи туман прокурори Х.Хакимов раҳбарлигидаги тезкор тергов гуруҳи аъзолари томонидан кўздан кечирилиб, процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Марҳумада қўшма шикастлар, калла мия, бўйин, кўкрак қафаси, қорин, чаноқ шикастлари борлиги, калла гумбаз, пешана тепа, ўнг чакка суяк синиқлари калла асосига ўтиши, мия мажағланиши, бўйин ва кўкрак умуртқалари кўплаб синиши, чап томондан кўплаб қовурғалар синиши, ўпкалар ва юракнинг кўкрак қафасидан пастга чиқиб қолиши каби жароҳатлар аниқланган.
Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасининг дастлабки маълумотида К.Ю.нинг танасида қўшма шикаст, чаноқ суяклари ва ўнг болдир суякларининг силжиган синиши, тананинг кўплаб шилинмалари борлиги, аҳволи оғир ҳолатдалиги кўрсатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Чуст туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди