20:55 / 21.06.2024
213

Тошкентда она икки нафар ёш боласини бегона аёлга ташлаб кетди

Тошкентда она икки нафар ёш боласини бегона аёлга ташлаб кетди
Фото: Болалар омбудсмани
Тошкентда аёл икки ёш боласини бегона аёлга ташлаб кетиб, бир ойдан ортиқ вақт хабар олмади.

Болалар омбудсманининг ички ишлар органлари билан ўзаро ҳамкорлиги доирасида аниқланишича, Олмазор туманида яшовчи аёл Қ.Н.дан мурожаат келиб тушган. Унда ижтимоий тармоқ орқали танишган аёл М.М. унинг ишончига кириб, ўзининг икки нафар (2024 йилда туғилган икки ойлик чақалоқ ва 2022 йилда туғилган ўғил болаларни) ёш боласини ташлаб кетганини билдирган.

Аёл 45 кун аввал ташлаб кетган болаларни ўзи боқиб келаётганини, шу вақт ичида она бирор марта ҳам болалардан хабар олмаганини баён этган.

Ҳозирда икки нафар бола болалар уйига (3 ёшгача болалар учун умумий типдаги) вақтинча жойлаштирилди.

Болаларнинг онаси билан алоқа ўрнатилган бўлиб, унинг қарамоғида бўлган кичик ёшдаги фарзандларига ғамхўрлик кўрсатмагани ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш жараёни бормоқда.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда она икки нафар ёш боласини бегона аёлга ташлаб кетди