
Кадр: Telegram
Самарқанд вилояти Ургут туманида опий гиёҳвандлик моддасини сотишга уринган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 17 июнь куни Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда 47 ёшли фуқаро 1 килограмм опий гиёҳвандлик моддасини харидорга 150 миллион сўмга сотаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Суриштирув ишлари давомида мазкур шахснинг вақтинча яшаш манзили ётоқхонасидан гашиш ва опий сақлаб келаётгани маълум бўлган.
Тўпланган ҳужжатлар тергов бошқармасига топширилган, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар