Фарғонада отаси ижарага олган ерни 16 минг долларга сотишга уринган шахс ушланди

Фарғонада отаси ижарага олган ерни 16 минг долларга сотишга уринган шахс ушланди
Кадр: Telegram
Фарғона вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ноқонуний ер савдоларига чек қўйилди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 1994 йилда Ўзбекистон туманида туғилган шахс туманнинг “Пахтақайнар” МФЙда жойлашган, отаси раҳбарлигидаги боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалигига 49 йил муддатга ижарага берилган 1 гектар 30 сотих ер майдонини фермер хўжалиги раҳбарининг хабарисиз 16 минг долларга сотмоқчи бўлган.

У келишилган пулдан 10 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бошқа бир ҳолатда Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида 51 ёшли шахс “Гулистон” массиви ҳудудида жойлашган боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалигига 49 йил муддатга ижарага берилган 1 гектар ерни 25 минг долларга сотишга келишгани аниқланган. У аванс тариқасида 10 минг долларни олганида қўлга тушган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар