22:50 / 25.06.2024
180

Ўзбекистондаги 6,4 мингдан зиёд маҳаллада сервис компанияси ташкил этилади

Ўзбекистондаги 6,4 мингдан зиёд маҳаллада сервис компанияси ташкил этилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 25 июнь куни маҳаллалар ободлигини таъминлаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Мамлакатда барча дастурлар маҳаллаларда амалга оширилмоқда. Бу тизимга катта ваколат ва имкониятлар берилмоқда. Улардаги ободлик, муҳит ҳам шунга яраша бўлиши керак.

Бугунги кунда юртимизда 10 мингга яқин маҳалла бор. Шундан қарийб 3 мингтаси кўп қаватли уйлардан иборат бўлиб, уларга 821 та бошқарув сервис компанияси хизмат кўрсатмоқда. Ҳовли уйлар жойлашган 6 минг 400 дан зиёд маҳаллада эса ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, асосан, ҳашар билан қилинади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Шу боис бундай жойларда “Маҳалла сервис компанияси” ташкил қилиш таклиф этилмоқда. Унга кўра, бу ташкилотлар маҳаллаларни ободонлаштириш билан шуғулланади, кўчалар ва ариқлар тозалигини таъминлайди, кўчатлар экиб, парваришлайди. Шартнома асосида коммунал тармоқларни таъмирлаш, чиқиндиларни саралаш ва ташиш хизматларини ҳам кўрсатади.

Сервис компанияси маҳалла фуқаролар йиғини кенгашининг қарори асосида салоҳиятли тадбиркорлар орасидан танлаб олинади. Ободончилик ишлари маҳалланинг буюртмаси ва назорати асосида амалга оширилади. Сервис компаниялари хизматларига тўловлар қилиш учун маҳалла фуқаролар йиғинларига ҳар ойда 20 миллион сўмдан маблағ ажратилади. Шунингдек, улар аҳолига 20 дан ортиқ ижтимоий пулли хизматлар кўрсатиши ҳам мумкин бўлади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Умуман, бу тизим натижасида маҳаллаларга файз киради, одамларда озодалик ва дахлдорлик маданияти кучаяди. Маҳаллада яшовчи усталар ва вақтинча ишсиз кишиларнинг бандлиги таъминланади.

Тақдимотда сервис компаниялари аввал тажриба тариқасида 208 та маҳаллада ташкил этилиши белгиланди. Ушбу тажриба натижаси бўйича кейинчалик барча маҳаллаларда жорий қилиш таклифи билдирилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистондаги 6,4 мингдан зиёд маҳаллада сервис компанияси ташкил этилади