11 ёшли қизни зўрлаб келган эркак қўлга олинган. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар бермоқда. Хабарда воқеа қачон, қайси ҳудудда рўй берганига аниқлик киритилмаган.
Маълум қилинишича, 5 фарзанднинг отаси бўлган шахс қонуний хотини бўла туриб, блогер ниқоби остида бошқа бир эркак билан расмий никоҳи бекор қилинмаган аёлни ўзига иккинчи хотин қилиб олган. Шу билан ҳам қониқмай, иккинчи хотинининг вояга етмаган қизини ҳам мунтазам зўрлаб келган.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбариятининг аралашуви билан, боланинг ҳуқуқлари поймол бўлиши олди олинган. Ҳозирда агентлик томонидан жабрланувчига зарур тиббий, психологик ва ижтимоий кўмак кўрсатилмоқда.
Вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий жиноят содир этган 31 ёшли А.К. рад этиб бўлмас далиллар билан қўлга олинган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят кодексининг мазкур моддасида 15 йилдан 20 озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди