Фото: Instagram
Хонанда Лола Аҳмедова “Миллий” телеканалига берган интервьюсида синглиси Шаҳло нима сабабдан уни Instagram’да блоклагани ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, хонанда илк марта севгидан куйганини айтиб, ажрашганига ишора қилди.
— Шаҳлонинг куйлаш услуби меникидан тубдан фарқ қилади. У ғарб йўналишида кўпроқ ижод қилади. Менинг йўналишим миллий эстрада. Шунинг учун иккаламизга бирдек мос тушадиган қўшиқ топа олмаганмиз.
Шаҳлони Instagramда кузатмаслигимга келсак, у мени ва онамни блокка тиқиб қўйган. Биласиз, унинг йўналиши ва кийиниши ҳам бошқача. Уйда биринчи навбатда танқид тошлари Шаҳлога отилади. Кўпинча кийимлари учун. Мен тушунаман Шаҳлони, у замонавий қиз, Москвада евро патокда ўқиган. Унга ярашади ҳам бу услуб. Унинг формати шунақа. Буни тушуниш керак.
Онам Шаҳлонинг Instagram’идаги негатив комментларни ўқиб сиқилиб қоларди. Бир куни Instagram’дан Шаҳлога нимадир жўнатмоқчи бўлиб, уни изласам топилмади. Кейин Шаҳлога Telegram’дан ёздим. “Опа, кийинишимни танқид қилаверасизлар, изоҳларни ўқиб сиқиласизлар, шунинг учун саҳифамда онам иккалангизни блоклаб қўйдим”, деди. Кейин онам “Яхши қилибсан, блокдан чиқарма, изоҳларни кўрмайин ҳам куймайин ҳам”, деди. Шу-шу биз унинг саҳифасини кузатмай кетдик. Лекин ўртамизда гина сақлаш йўқ. Ҳеч қандай жанжаллар ҳам бўлмаган, — дейди хонанда.
“10 йил аввалги ўзингизга нималар деган бўлардингиз?”, деган саволга хонанда қуйидагича жавоб берди:
— 10 йил аввалги ўзимга ишонувчан бўлмагин, дердим. Чунки ишонувчанлик инсонга кўп панд бераркан. Лекин ҳаётда кимгадир, нимагадир ишониб яшашингиз керак-ку? Лекин ҳозир ҳаммани яхши деб ўйлашга шошилмайман.
“Севиб турмуш қурма”, деган бўлардим. Чунки онгли равишда севиш керак экан. Кўр-кўрона севмаслик керак экан. Агар бир инсоннинг ички дунёсини билмасдан туриб севсангиз, у билан бахтли бўлишингиз қийин. Севгида адашганман.
Айтишади-ку, бир инсонни билиш учун у билан саёҳатга чиқиб кўр, яшаб кўр, қарз сўра деб. Бирга яшамаганингизча у инсонни билмас экансиз. Ҳақиқий юзи, ҳақиқий ички дунёси бирга яшаганингизда билинаркан. Балки мен ҳаётдан куйганим учун шундай хулосага келгандирман. Лекин биласизми, инсонни кимлигини билиш учун турмуш қуришдан аввал ўша инсон билан уришиб кўриш керак экан. Чунки бир инсон билан жанжаллашганда эмоцияларга берилиб кетганида у ўзини боса оладими йўқми, кўринади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди